Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Месси Жазоирга қарши ЖЧ-2026 ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Жазоирга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. "J" гуруҳидан ўрин олган учрашув АҚШнинг Канзас-Сити шаҳрида бўлиб ўтди ва аргентиналикларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Месси ушбу учрашувда хет-трик қайд этди. У 17-дақиқада Родриго де Паульнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 60 ва 76-дақиқаларда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учинчи голда Николас Гонсалес ассист муаллифи бўлди.

Эндиликда саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида германиялик Мирослав Клозе билан етакчиликни бўлишиб турибди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 16 тадан гол мавжуд.

38 ёшли Месси учун бу Аргентина терма жамоаси сафидаги 200-ўйин ва жаҳон чемпионатларидаги 27-учрашув бўлди. Шунингдек, у тарихда олтита жаҳон чемпионатида майдонга тушган илк футболчига айланди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:12, 17.06.2026.
Ўқилди: 1216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик