Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Колумбия. Каннаваро ва Шомуродов матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+1 | -

2026 йилги жаҳон чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон — Колумбия учрашуви олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳамда жамоа сардори Элдор Шомуродов иштирокида расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фабио Каннаваро:

— Хайрли кеч барчага. Бу биз учун илк жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз ўйинга тайёр.

— Абдуқодир Ҳусанов, албатта, муҳим ҳимоячиларимиздан бири. У ҳали янада юқори даражага чиқиш имкониятига эга. Айни пайтда ҳам юқори савияда ўйин кўрсатиб келмоқда.

— Ўйлайманки, биз бу ерга энг яхши фазилатларимизни, ўзбек халқининг менталитетини намойиш қилиш учун келганмиз. Мен жамоа билан ишлаш жараёнида ўз тажрибамни улашишга ҳаракат қилдим. Чунки мен ҳам бир вақтлар жаҳон чемпионатида илк бор майдонга тушганман ва шу тажрибаларимни футболчиларга етказяпман.

— Колумбия ва Португалия юқори даражадаги жамоалар. Улар таркибида кучли футболчилар бор. Уларга қарши эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз. Бироқ Колумбияда фақат Хамес Родригес эмас, балки кўплаб юқори савиядаги футболчилар ҳам бор.

— Колумбияни таҳлил қилдик, улар учрашувни охиригача юқори суръатда ўтказади. Биз ҳам ўз имкониятларимизни намойиш этиш учун майдонга тушамиз.

— Мен бу стадионга аввал ҳам келганман. Бу ерда Диего Марадона ўзининг энг ёрқин голларидан айримларини урган. Биз ҳам ушбу тарихий стадионда илк ўйинимизни ўтказаётганимиздан мамнунмиз.

— Менинг фикримча, нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, қийинчиликлардан ўтишингиз керак. Ўзингизни исботлашингиз лозим. Машғулотларда қийинчиликлар бўлиши табиий ҳолат.

— ЎФА академиялар ва инфратузилмага жуда катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатда футбол ривожланиб бормоқда. Бу Ўзбекистон учун илк жаҳон чемпионати. Мен Ўзбекистоннинг биринчи жаҳон чемпионатида бош мураббий сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман.

Элдор Шомуродов:

— Жамоада кайфият аъло даражада. Биз илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этяпмиз. Ҳаяжон бор, аммо ҳеч қандай босим йўқ. Барча футболчилар ушбу учрашувни интиқлик билан кутмоқда.

— Узоқ кутилган жаҳон чемпионатида терма жамоа сардори сифатида иштирок этиш мен учун катта ғурур. Эртага ижобий натижа қайд этишимизга умид қиламан. Халқимиздан эса бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан. Бизда босим йўқ, жамоамиз эртанги ўйинга тўлиқ тайёр бўлади.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 11:04, 17.06.2026.
Ўқилди: 4292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4798]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3244]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3131]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1852]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1834]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1574]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1562]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1555]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик