Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Сенегал миллий жамоасига қарши кечган баҳсда ҳужумчи Килиан Мбаппенинг кўрсатган ўйинига баҳо берди. «Учранглилар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, ҳужумчи эса ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди.
«Килиан менга ўртоқлик ўйинларида гол уришни истамаслигини айтганди. У Жаҳон чемпионатида гол уришни хоҳлайди, бу у учун жуда катта аҳамиятга эга», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради «BeFootball» нашри.
Ушбу дублидан сўнг Мбаппе Франция миллий терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Ҳужумчи ҳисобида 99 та ўйинда киритилган 58 та гол мавжуд.
Дешам шогирдлари турнирдаги навбатдаги учрашувни 23 июнь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказишади.













