Лионель Месси Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида гол урганидан кейин йиғлаб юборди. Ўйиндан сўнг юлдуз ҳужумчи ўз кўзёшлари спортга алоқадор эмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, Месси тафсилотларни ошкор қилишни истамади.
The Touchline нашрининг журналист Эдуардо Файнманнга таяниб хабар беришича, Мессининг бундай ҳис-туйғулари унинг отаси билан боғлиқ. Хорхе Мессининг соғлиғида жиддий муаммолар бор ва шу ҳафтада унинг аҳволи янада ёмонлашган.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсида Жазоир устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. «Альбиселесте» мундиалдаги навбатдаги учрашувини 22 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.
Аргентина терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.













