Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Роберто Мартинес: «Гол керак бўлганда Роналдуни майдондан олишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши баҳсда (1:1) Криштиану Роналдунинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

41 ёшли ҳужумчи учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо гол ёки ассист билан ажралиб тура олмади.

«Биз учун ўйин қийин кечди, чунки рақиб олти нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бундай вазиятда Криштианунинг сифатларидан фойдаланиш мумкин. Гол керак бўлаётган пайтда бундай футболчини майдондан олишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ.

Тўғридан-тўғри ўйин ҳар доим ҳам муваффақиятга олиб борадиган энг тез йўл эмас. Унинг ҳимоячиларни ўзига жалб қилиши ва бўш ҳудудлардан фойдаланиши жуда катта аҳамиятга эга. Голлар керак бўлганида майдонда Криштиану Роналду каби футболчи бўлиши шарт», — деди Мартинес ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, мазкур жаҳон чемпионати Роналду фаолиятидаги олтинчи мундиал ҳисобланади. Кейинги турларда португалияликлар Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:13, 18.06.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик