Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

37 ёшли Иван Перишич ЖЧда фақат Лионель Мессига насиб этган натижани такрорлади

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси вингери Иван Перишич 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида Англияга қарши кечган баҳсда (2:4) Петар Мусанинг голига ассистентлик қилди ва мундиаллар тарихидан ўрин олди.

Opta маълумотларига кўра, 37 ёшли футболчи кетма-кет тўртинчи жаҳон чемпионатида (2014, 2018, 2022 ва 2026) голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Перишич жаҳон чемпионатларининг тўртта ёки ундан ортиқ турнирида ассист қайд этган иккинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижага фақат Аргентина терма жамоаси афсонаси Лионель Месси эришган бўлиб, унинг ҳисобида бешта мундиал бор.

Қайд этилишича, мазкур статистика 1966 йилдан буён юритиб келинмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:20, 18.06.2026.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик