Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Морган: «Тасаввур қилинг, Англия АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигида, айнан Трампнинг қўлидан ЖЧ кубогини қабул қилиб олса...»

Баҳо:
+ | -

Таниқли телебошловчи Пирс Морган Англия миллий терма жамоаси АҚШ Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг 250 йиллиги нишонланадиган йилда, айнан Америка майдонида ЖЧ-2026 ғолибига айланишидан умид қилмоқда.

Ушбу тарихий воқеа шарафига АҚШда ҳар йили 4 июль куни Мустақиллик куни кенг нишонланади. Жаҳон чемпионати эса 19 июль куни якунига етади. Эслатиб ўтамиз, инглизлар турнирни Хорватия устидан қозонилган ғалаба (4:2) билан бошлашди.

«Тасаввур қилинг, Англия терма жамоаси Америка бизни [британларни] ўз уйига жўнатиб юборган куннинг 250 йиллигини нишонлайдиган ойда, айнан АҚШда Жаҳон чемпионатини ютиб олса. Ва президент Трамп кубокни шахсан бизга топширишга мажбур бўлса.

Бунинг учун, ўзимнинг эски қизил пиджагимнинг чангини артиб, кийишимга тўғри келади, шекилли», — деб ёзди Морган ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Буюк Британия ва исён кўтарган Шимолий Америка колониялари ўртасидаги уруш 1783 йилда якунланган. Ўша даврда британ аскарлари қизил рангли ҳарбий кийим кийишган.

Киритилди: 10:25, 18.06.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик