Кириш Регистрация

Сандро Росель: «Иньеста билан шартномани узайтиришимизга кўп вақт қолмади»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Сандро Росель яримҳимоячи Андрес Иньеста билан шартнома тез орада узайтирилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, деб ёзади Barcastuff.

"Иньеста - энг муҳим ўйинчиларимиздан. У билан шартномани узайтиришимиз фойдали бўларди. Умид қиламанки, тез орада бу ҳақда эълон қиламиз", деди Росель.

Аввалроқ "кўк-анорранглилар" Иньестага янги шартнома бўйича йилига 12 миллион евро маош тўламоқчи эканликлари тўғрисида хабар қилинганди. Турли бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда бу маблағ 15-16 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Иньеста билан шартномани 2018 йилгача узайтирмоқчи. Амалдаги келишув эса 2015 йил ёзида якунига етади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 09:12, 09.09.2013.
Ўқилди: 2703 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик