Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Реал» трансфер бозори юлдузи учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисенинг трансферини амалга ошириш учун уринишларни давом эттиради. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Реал» президенти Флорентино Перес ва жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Олисени янги лойиҳанинг энг муҳим футболчиси деб ҳисоблашмоқда ва бу ҳақда футболчининг ўзига ҳам маълум қилиб улгуришган.

Қайд этилишича, «Реал» Олисе учун камида 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр, бироқ зарурат туғилса, «қаймоқранглилар» бу суммани 200 миллион евродан оширишга ҳам рози. Ўз навбатида, «Бавария» франциялик футболчини жамоанинг «дахлсиз» аъзоси деб ҳисоблайди ва у билан амалдаги шартномани 2031 йилгача узайтирмоқчи.

Ортда қолган клуб мавсумида 24 ёшли Олисе барча мусобақаларда жами 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:12, 18.06.2026.
Ўқилди: 4441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик