Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Барселона» 8 миллион еврога янги иқтидор сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Сантандернинг «Расинг» клуби ҳимоячиси Хорхе Салинас «Барселона»нинг трансфер нишонлари рўйхатидан жой олди.

Журналист Ферран Корреаснинг таъкидлашича, «кўк-анорранглилар» 19 ёшли футболчини ўз шорт-листига киритган. Ҳозирча Салинас борасида якуний қарорга келингани йўқ, бироқ у каталонияликлар спорт директорига жуда манзур бўлган. Қайд этилишича, Салинаснинг шартномасида 8 миллион евро миқдорида товон пули (сотиб олиш опцияси) кўрсатилган.

2025/26 йилги мавсумда Салинас барча мусобақаларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt интернет портали маълумотларига кўра, ёш ҳимоячининг айни пайтдаги трансфер баҳоси 5 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 19:02, 19.06.2026.
Ўқилди: 3585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик