Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

АҚШ Австралияни мағлуб этиб, ЖЧ-2026 плей-офф босқичига муддатидан олдин йўл олди (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Австралия терма жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Сиэтлдаги (АҚШ) «Люмен Филд» стадионида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 11-дақиқасида Кэмерон Бёржесснинг автоголи эвазига америкаликлар ҳисобни очишди. 44-дақиқада эса Александр Фриман ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, АҚШ Жаҳон чемпионатлари тарихида кетма-кет иккита ўйинда рақиблари ўз дарвозасини ишғол қилган (автогол муаллифи бўлган) илк жамоага айланди.

АҚШ терма жамоаси 6 очко билан «D» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Ушбу муваффақият туфайли америкаликлар ЖЧ-2026 плей-офф босқичи йўлланмасини нақд қилишди. Австралия эса 3 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида, 26 июнь куни АҚШ терма жамоаси Туркияга қарши майдонга тушса, австралияликлар Парагвай билан куч синашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:54, 20.06.2026.
Ўқилди: 1483 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик