Жаҳон чемпионати – 2026да иштирок этаётган Сенегал терма жамоаси нуфузли турнир давомида молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Sport News Africa журналистлари хабар бермоқда.
Жамоадагилар мундиалга йўлланма олганликлари ва ўтган Африка Кубогидаги иштироклари учун шу пайтгача мукофот пулларини олишмаганидан норози. Шунингдек, футболчиларга АҚШдаги яшаш шароитлари ҳам маъқул келмаяпти. Улар меҳмонхона танловидан норози бўлишмоқда.
Жамоа бош мураббийи эса умуман шартномасиз ишламоқда. Келишув муддати тугаган бўлиб, у беш ойдан бери иш ҳақи олмаяпти.
Биринчи ўйинда Сенегал Францияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Африкаликлар навбатдаги учрашувни Норвегияга қарши ўтказишади.













