Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралашининг Осиё минтақаси плей-офф босқичи жавоб учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссом Ҳассан иштирок этди. Матбуот анжуманида футболчи Амир Дийб ҳам иштирок этди.
— Рақиблар бир-бирини яхши билишади. Ҳар иккала жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушади. Агар Иорданияда ўйиннинг иккинчи бўлимида бўлгани каби ўйин кўрсатсак, ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.
Амир Дийб:
— Мен мураббийнинг фикрларига кўшиламан. Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Яхши жамоамиз. Ҳар иккала жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳақли. Биз кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз.
— Ўзбекистоннинг имкониятларини яхши биласиз. Эртанги ўйинда тезкор гол уриб, Ўзбекистонни қийин аҳволга солиб қўйиш режангиз борми?
— Ўзбекистонни яхши жамоа деб биламан. Ўзбекистон ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш учун жуда яқин эди. Улар 4-босқичда фантастик ўйин намойиш қилишди. Тезкор гол уриб олсак, бу биз учун яхши бўларди. Лекин ўйин 90 дақиқа давом этади. Шунинг учун ўйиннинг қайси вақтида гол уришнинг катта аҳамияти йўқ. Ҳатто биз биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ҳам, бизда дурангга эришиш ёки ғалаба қозониш имконияти мавжуд бўлади. Биз охиригача ўйнамоқчимиз. Масалан, Ўзбекистон Аммондаги ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, ҳисобни тенглаштира олди.
— Ўзбекистон терма жамоасининг қайси чизиғи ва қайси футболчилари сизда яхши таассурот қолдирди.
— Ўзбекистон жамоавий ўйин намойиш қиладиган жамоа. Қайсидир футболчини ажратиб кўрсата олмайман. Яхши футболчиларга эга.
— Иордания терма жамоаси етакчиси Ҳасан Абдул Фаттоҳ дастлабки ўйинда алмаштирилди. Бунинг сабаби нимада эди?
— Бу тўлалигича менинг қарорим. Бу мен учун кутилмаган савол бўлди. Ҳар бир мураббий ўйин давомида нималаргадир асосланиб ўйинчиларни алмаштиради. Масалан, Миржалол Қосимов ҳам дастлабки ўйинда 11-рақамли футболчини 10-рақамли футболчига алмаштирди. Унга нима учун деган савол берилмайдику!
— Иордания гуруҳ босқичида сафар баҳсларининг барчасида мағлубиятга учради. Буни нима билан изоҳлайсиз ва бу ҳолат футболчиларнинг руҳиятига таъсир қиладими?
— Мен ўтган ўйинлар ҳақида гапира олмайман. Боиси мен бу жамоада янги мураббийман. Ҳозирда жамоанинг янги стратегиясини тузиб чиқмоқдамиз. Кейинги ўйинларда уйда ҳам, сафарда ҳам яхши натижа қайд эта оламиз деб айта оламан. Масалан, Сурия билан ўйинда сафарда дуранг ўйнадик. Ўзбекистонни олиб қарайдиган бўлсак, улар ҳам ўз майдонида Эронга ютқазиб, Гонконг билан дуранг ўйнади. Шунинг учун ҳар бир ўйин алоҳида аҳамиятга эга.
— Савол футболчига. Эртанги ўйин ҳар иккала футболчи учун тарихий аҳамиятга эга. Эртага ўйиндан кейин футболкани алмаштириш учун қайси футболчининг ёнига келган бўлардингиз?
Ҳасан Абдул Фаттоҳ: — Ҳақиқатан ҳам бу тарихий ўйин. Иккала жамоа футболчилар бир-бирлари билан яхши муносабатда. Ҳар бир футболчи рақибнинг ихтиёрий футболчиси билан футболка алмаштириш — бу фахр. Шунинг учун алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсата олмайман.
— ЖЧ-2014 саралашининг муҳим босқичи олдидан жамоада мураббий алмашиши тўғри деб ҳисоблайсизми?
Ҳасан Абдул Фаттоҳ: — Бутун дунёда футбол профессионаллашиб бормоқда. Биз янги мураббийнинг тизимига киришиб кетишимиз керак. ШУнингдек, биз янги мураббийнинг эмас, мамлакат шарафини ҳимоя қиламиз. Мураббийимиз футболчи сифатида ЖЧга чиққан ва унинг қўлостида келажакда яхши натижалар кўрсатамиз деб ўйлайман.
— Биз Иорданиядан кучли ўйин кутгандик, аммо жамоа унчалик яхши ўйин кўрсата олмади. Масалан, икки йил олдин Иордания анча кучли ўйин кўрсатганди. Бунинг сабаби нимада?
— Бу саволингизга эртага жавоб берамиз.