Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Испаниялик ярим ҳимоячи «Реал»ни тарк этишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Дани Себальос етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли Мадриднинг «Реал» клубини тарк этмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Родра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар бермоқда.

Манбага маълум бўлишича, томонлар айни пайтда меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Ярим ҳимоячининг ўзи бошқа жамоага ўтиш йўлида амалдаги шартномасининг сўнгги йили учун тўланиши керак бўлган маошидан воз кечишга тайёр. Себальоснинг янги иш жойи Севильянинг «Бетис» клуби бўлиши кутилмоқда.

29 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзидан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчининг «Реал» билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Transfermarkt портали экспертлари унинг трансфер баҳосини 7 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 13:14, 20.06.2026.
Ўқилди: 1072 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик