Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

«Реал» Пас борасидаги қарорини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Реал» клуби «Комо» ярим ҳимоячиси Николас Пасни қайта сотиб олиш опциясини фаоллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Джанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Аввалроқ «Реал» Бернарду Силва трансферидан сўнг Пасни ортга қайтармаслиги катта эҳтимол эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, аргентиналик футболчининг ўзи ҳам «қаймоқранглилар» лагерига қайтишни истамаётган эди.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, эндиликда «Реал» 21 ёшли ярим ҳимоячининг шартномасини сотиб олишга қатъий қарор қилган. Шу билан бирга, футболчи Мадридда қолиши амримаҳол. Клуб раҳбарияти ушбу трансфер орқали яхшигина даромад ишлаб олиш мақсадида уни Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига сотиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда.

Якунланган мавсумда Пас барча мусобақаларда жами 40 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:26, 20.06.2026.
Ўқилди: 1971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик