Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Анчелотти Рафиньянинг жароҳати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Гаитига қарши ўйинда Рафинья Диасни жароҳат сабаб йўқотди.

«Барселона» футболчиси учрашувнинг 40-дақиқасида, ҳисоб 2:0 бўлиб турган бир вақтда мажбурий равишда захирага олинди. Қалтис вазиятга қарамай, бразилияликлар ўйин охиригача яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштиришди.

«Рафиньянинг ҳолати кейинги куни тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади. Ҳозирча унинг сон орқа мушаги қай даражада шикастланганини аниқ айта олмаймиз», — дея Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда Испания ОАВлари.

Инсайдерларнинг хабар беришича, 29 ёшли футболчи жиддий жароҳатдан қутилиб қолган кўринади. Бироқ унинг сафга қайтиш муддати ҳозирча очиқланмаган.

25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да «пентакампеонлар» гуруҳ босқичининг сўнгги турида Шотландияга қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 13:53, 20.06.2026.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик