«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоа вингери Маркус Рэшфорднинг клубда қолишини истамоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Бундан олдинроқ, «Барселона» клуби Рэшфорднинг шартномасида кўрсатилган 30 миллион евролик «сотиб олиш ҳуқуқи»дан фойдаланмагани маълум бўлган эди. Шу сабабли, ижара муддати якунлангач, футболчи Англияга қайтиб келади.
Манба берган хабарларга кўра, Рэшфорднинг келажаги ҳали тўлиқ ҳал бўлмаган эса-да, унинг «Олд Траффорд»да қолиш имкониятлари айни пайтда жуда юқори баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд ўз вақтида жамоани бошқарган ва уни ўз режаларига киритмаган собиқ бош мураббий Рубен Аморим сабабли «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга мажбур бўлган эди.













