Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Романо «ПСЖ»нинг «Вест Хэм» юлдузларига қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Вест Хэм» ярим ҳимоячиси Матеуш Фернандеш ва вингер Крисенсио Саммервиллнинг трансфери бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби шунчаки ушбу ўйинчилар ҳақида маълумот тўплаган, холос, чунки клуб скаутлари мунтазам равишда кўплаб футболчиларни шу тарзда кузатиб боришади. Ҳозирги вақтда «ПСЖ» ва «Вест Хэм» ўртасида ҳеч қандай музокара йўқ ва Франция чемпионлари томонидан бу борада ҳеч қандай фаол ҳаракатлар амалга оширилмаяпти.

Якунланган мавсумда 21 ёшли Фернандеш барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли Саммервилл эса 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та забит этилган тўп ва 5 та ассистни ёздириб қўйган.

Киритилди: 18:09, 20.06.2026.
Ўқилди: 1518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик