Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Фабрицио Романо Мэйсон Гринвуднинг АПЛга қайтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуднинг Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Бундан олдинроқ, Франциянинг нуфузли L’Equipe нашри 24 ёшли англиялик футболчига бир йўла бир нечта гранд клублар, жумладан, «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Рома» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳам фаолиятини бошқа кучлироқ чемпионатда давом эттириш вариантини истисно этмаётгани айтилганди.

Бироқ Романо «шпорлар» билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаётганини айтиб, бу маълумотни рад этди.

«Тоттенхэм» Мэйсон Гринвудни сотиб олиш устида ишламаяпти, бу борада тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — деб ёзди журналист ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Якунланган мавсумда Гринвуд «Марсель»нинг ҳақиқий етакчиларидан бирига айланди. У француз клуби сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Мана шундай ёрқин ўйин орқали у яна Европанинг етакчи жамоалари эътиборини тортди.

Қайд этилишича, «Марсель» клуби шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган ўз юлдузи билан хайрлашишни истамаяпти. Шунга қарамай, агар жуда йирик ва даҳшатли таклиф тушса, Прованс клуби футболчининг сотувини кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Марсель» Гринвудни «Манчестер Юнайтед»дан тахминан 30 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Шу билан бирга, инглиз клуби футболчининг кейинги сотувидан тушадиган соф фойданинг 40 фоизини ўзида сақлаб қолган.

Киритилди: 18:18, 20.06.2026.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик