АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди.
Мазкур беллашувни марокашлик FIFA ҳаками Жалол Жаед бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Закария Бринси ва Мустафо Акаркад ёрдам беради.
Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида Жанубий Африка Республикаси вакиллари Абонгайл Том ҳамда Захеле Сивела фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамизнинг Португалияга қарши баҳси 23 июнь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.













