Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Тунис сўнгги 52 йилдаги антирекордни янгилади

Баҳо:
+ | -

Тунис терма жамоаси Япониядан йирик (0:4) ҳисобида мағлубиятга учради ва ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан муддатидан олдин маҳрум бўлди.

Японияликлар ҳар бир бўлимда рақиб дарвозасига иккитадан гол уришди. Эслатиб ўтамиз, тунисликлар биринчи тур баҳсида Швецияга 1:5 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. MisterChip тақдим этган маълумотларга кўра, Тунис Жаҳон чемпионатларининг дастлабки икки турида ўз дарвозасидан 9 та ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган 1974 йилдан бери илк Африка терма жамоасига айланди. Бундан 52 йил аввал Заир терма жамоаси бундан ҳам даҳшатлироқ натижа қайд этганди — улар дастлабки икки ўйинда 11 та гол ўтказиб юборишган.

Сўнгги турда Тунис Нидерландияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 26 июнь куни Тошкент вақти билан 26 июнга ўтар кечаси соат 04:00 да бошланади.

Киритилди: 12:29, 21.06.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик