Германия терма жамоаси 2014 йилдан буён Жаҳон чемпионатларида «қуруқ» ўйин ўтказа олмаяпти.
Кеча мундиалларнинг тўрт карра ғолиблари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Кот-д′Ивуар терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Германия охирги марта ЖЧ-2014 финалида ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган эди — ўшанда немислар Аргентинани 1:0 ҳисобида таслим этишган. Ўша мусобақадан бери Мануэль Нойер кетма-кет саккизта ўйиндан бери гол ўтказиб келмоқда.
25 июнь куни Германия терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушади.













