Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Ювентус» Лукуми бўйича музокаралар ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Болонья» клубининг 27 ёшли марказий ҳимоячиси Жон Лукуми ҳамон «Ювентус»нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар колумбиялик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилиш учун учрашишган, бироқ томонлар ҳали келишувга эришишдан анча йироқ. Лукуми «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттига жуда ёқади, аммо айни дамда Турин клуби раҳбарияти «Болонья»нинг талаб қилаётган суммасини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда.

Якунланган мавсумда Лукуми барча турнирларда жами 43 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали мутахассислари ҳимоячининг трансфер баҳосини 22 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 13:33, 21.06.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик