Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Бокс. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ бошланди

Баҳо:
+ | -

Украина пойтахти Киев шаҳрида 15-16 ёшли боксчилар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди. Мазкур дунё биринчилигида 52 мамлакатдан 351 нафар спортчи ўн уч вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс юритади.

Бу йилги жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини Сулаймон Латипов (-46 кг), Ойбек Жўраев (-48 кг), Улуғбек Раҳимов (-50 кг), Жавоҳирбек Каримов (-52 кг), Иқболжон Холдоров (-54 кг), Бобурмирзо Толибов (-57 кг), Музаффар Рашидов (-60 кг), Сирожиддин Шоодилжонов (-63 кг), Элдор Мержанов (-66 кг), Козимбек Мардонов (-70 кг), Баҳромжон Фозилов (-75 кг) ва Обиджон Тоҳиров (-80 кг) ҳимоя қиладилар.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатининг биринчи куни (8-сентябрь) рингга чиққан тўрт нафар боксчимиздан учтаси дастлабки беллашувни ғалаба билан якунлашди.

Оғирлик вазни 46 кг.гача бўлган боксчилар мусобақасида Сулаймон Латипов исроиллик Ран Власенко устидан ғалаба қозониб, 10-сентябрь куни ўтказиладиган нимчорак финал баҳсида Хитой Тайпейи вакили По-Вей Туга қарши баҳс юритадиган бўлди.

Вазни 63 кг.гача бўлган спортчилар баҳсида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сирожиддин Шоодилжонов биринчи босқичда австралиялик Блэк Траверни енгиб, 10 сентябрь куни ўтказиладиган нимчорак финалда украиналик Олександр Шкетга қарши рингга кўтарилади.

Ва ниҳоят, 75 кг. вазн тоифасида иштирок этаётган яна бир ҳамюртимиз Баҳромжон Фозилов ҳам жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади. Биринчи босқичда исроиллик Лиор Сидоренкони катта устунлик билан мағлуб этган Баҳромжон, 10-сентябрда Жанубий Корея вакили Бонггуи Ким билан чорак финал йўлланмаси учун баҳс юритади.

Бугун, шунингдек, Ойбек Жўраев (-48 кг), Бобирмирзо Толипов (-57 кг), Элдор Мержанов (-66 кг), Козимбек Мардонов (-70 кг) ҳамда Обиджон Тоҳиров (-80 кг) жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлайдилар.

Маълумот учун: Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан 2001 йилда асос солинган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида мунтазам иштирок этаётган ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари 8 олтин, 10 кумуш ва 15 бронза медаль жамғариб, дунёдаги энг кучли тўрт терма жамоалар қаторидан жой олган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:46, 09.09.2013.
Ўқилди: 7399 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.