Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Лукаку Бельгия терма жамоаси тарихидаги ўйинлар сони бўйича учинчи ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 2-турида Эронга қарши ўйинда майдонга тушиб, терма жамоа рекордчилари рейтингидаги ўрнини яхшилаб олди. Таъкидлаш жоизки, учрашув дуранг (0:0) билан якунланди.

Лукаку ўйинни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада алмаштирилди, аммо самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Бу унинг миллий жамоа сафидаги 128-ўйини бўлди ва бу форвардга терма жамоа тарихидаги ўйинлар сони бўйича учинчи ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. У 127 та ўйин ўтказган Тоби Алдервейрелдни ортда қолдирди. Энди Лукакунинг олдида фақат ярим ҳимоячи Аксель Витсель (138) ва собиқ ҳимоячи Ян Вертонген (157) қолди.

3-турда Бельгия терма жамоаси Янги Зеландия билан (27 июнь) тўқнаш келади.

Киритилди: 10:18, 22.06.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик