Бугун, 22 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг "J" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Аргентина ва Австрия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Учрашув АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги «Эй-Ти-энд-Ти» стадионида ташкил этилади. Бош ҳакам сифатида мисрлик Амин Умар фаолият юритади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишинг:
Жаҳон чемпионати-2026. J гуруҳи, 2-тур
22 июнь, Арлингтон (АҚШ). «Эй-Ти-энд-Ти» стадиони
Аргентина — Австрия
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина, Ромеро, Лисандро Мартинес, Медина, Де Пауль, Мак Аллистер, Энсо Фернандес, Алмада, Месси, Лаутаро Мартинес.
Австрия: Александр Шлагер, Лаймер, Пош, Алаба, Дансо, Зайвальд, Ксавер Шлагер, Шмид, Ваннер, Забитцер, Грегорич.
Бош ҳакам: Амин Умар (Миср)
Бошланиш вақти: 22:00 (Тошкент вақти).
Биринчи турдан кейин Аргентина 3 очко билан J гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Австрия ҳам 3 очко тўплаган, аммо тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Аргентина Иордания билан, Австрия эса Жазоир билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув 28 июнь куни бўлиб ўтади.













