Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Челси» ва «Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячисини кузатиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

«Борнмут»нинг 27 ёшли хавбеки Тайлер Адамс Англия Премьер-лигасининг иккита топ-клуби рўйхатидан жой олган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, америкалик футболчининг хизматларига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, ярим ҳимоячини ўз таркибида кўришни «кўклар»нинг бош мураббийи Хаби Алонсо, шунингдек, «қизил иблислар» устози Майкл Кэррик шахсан хоҳламоқда.

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Адамс 25 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Transfermarkt мутахассислари Адамснинг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:19, 23.06.2026.
Ўқилди: 1675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик