Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Криштиану Роналду Эйсебиони ортда қолдириб, Португалиянинг ЖЧларидаги энг яхши тўпурарига айланди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги жаҳон чемпионати "K" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсда дубль қайд этиб, мамлакат рекордини янгилади.

Хьюстон шаҳридаги "Эн-Эр-Жи Стэдиум" стадионида ўтаётган учрашувда Роналду икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 10 тага етказди.

Шу тариқа 41 ёшли футболчи Португалия терма жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларида энг кўп гол урган ўйинчига айланди. Бу борадаги аввалги рекорд афсонавий ҳужумчи Эйсебиога тегишли бўлиб, у мундиалларда 9 та гол урган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон дарвозасига киритилган голлар орқали Роналду яна бир тарихий натижага эришди. У жаҳон чемпионатларида олтита турли турнирда гол урган илк футболчи сифатида тарихга кирди.

Португалиялик юлдуз 2006, 2010, 2014, 2018, 2022 ва 2026 йиллардаги жаҳон чемпионатларида рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:50, 23.06.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик