Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган футболчиларни аниқлаб олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоасида кимларга жой йўқлигини ҳал қилди.

«Қироллик клуби»даги қайта қуриш ишлари эндигина бошланмоқда ва айнан португалиялик мутахассис таркибни шакллантириш масаласида асосий қарорларни қабул қилади. Журналист Марио Кортехананинг хабар беришича, Моуриньонинг режаларига бир йўла уч нафар чап қанот ҳимоячиси – Ферлан Менди, Фран Гарсия ва Альваро Каррерас киритилмаган, бироқ улардан охиргиси, чамаси, барибир жамоада қолади.

Шунингдек, мураббий кетишни истамаётган марказий ҳимоячи Рауль Асенсиога ҳам умид қилмаяпти. Ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинганинг ўйини ҳам бош мураббийда етарли таассурот қолдирмаяпти.

Манбанинг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» жиддий даъвогарлик қилаётган Орельен Тчуаменининг сотиб юборилиши ҳам истисно этилмайди. Федерико Вальверде эса, ўз навбатида, сотилмайди.

Киритилди: 14:23, 24.06.2026.
Ўқилди: 7488 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик