Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва унинг жамоадоши Рис Жеймс учинчи тур доирасидаги Панама терма жамоасига қарши учрашувда майдонга туша олмасликлари мумкин.
BBC нашрининг ёзишича, ҳар икки футболчида кеча Гана терма жамоасига қарши кечган ўйиндан (0:0) сўнг ноқулайлик (оғриқ) сезилмоқда. Жароҳатлар жиддий деб ҳисобланмаяпти, бироқ эҳтиёт чораси сифатида Райс ҳам, Жеймс ҳам бўлажак ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Панама терма жамоаси гуруҳдаги иккита мағлубиятдан сўнг аллақачон Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаб улгурди. Англияликлар эса 4 очко жамғарган ҳолда, қўшимча кўрсаткичлар эвазига Гана терма жамоасини ортда қолдириб, квартетда биринчи ўринда боришмоқда. Хорватия терма жамоаси 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.













