Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Деку Рэшфорд бўйича якуний қарорни маълум қилди

Баҳо:
+-1 | -

Каталониянинг «Барселона» клуби жамоада ижара асосида тўп сурган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайдиган бўлди.

ElNacional.cat нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку англиялик футболчига «Барселона» уни ҳатто пасайтирилган нархда ҳам сотиб олишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган. Эндиликда ҳужумчининг олдида иккита йўл бор — «Манчестер Юнайтед»да қолиш ёки ўзига янги жамоа излаш.

Маълумот учун, Маркус Рэшфорд 2025 йилнинг июль ойидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Якунланган 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Форварднинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Нуфузли Transfermarkt портали Рэшфорднинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 03:43, 25.06.2026.
Ўқилди: 3549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик