Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Шотландия терма жамоаси мураббийи Винисиус ҳақида: "Бундайларга қарши ўйнашни хоҳламайсан"

Баҳо:
+ | -

Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларк Бразилиядан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг Винисиус Жуниорнинг ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси учрашувнинг 7 ва 45-дақиқаларида гол уриб, дубль муаллифига айланди. Танаффусдан сўнг Матеус Кунья якуний ҳисобни ўрнатди.

"Винисиус — ўзига хос футболчи. Мен ўзим ҳам қанот ҳимоячиси бўлганман ва у ўзига қарши тўп суришни умуман истамайдиган вингерлар тоифасига киради", — дея ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Кларк таъкидлаб ўтди.

Бразилия етти очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Шотландлар эса уч очко билан учинчи бўлишди — уларнинг турнирдаги кейинги тақдири бироздан сўнг ойдинлашади.

Киритилди: 11:16, 25.06.2026.
Ўқилди: 1367 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик