Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 0-0 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 0-0 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Филипп Лам ФИФАни кескин танқид қилиб чиқди

Баҳо:
+ | -

2014 йилги Жаҳон чемпиони Филипп Лам давом этаётган Жаҳон чемпионати фонида ФИФА шаънига кескин танқидий фикрлар билдирди.

Германия терма жамоасининг собиқ сардори Германиянинг Die Zeit нашри учун ёзган ўз мақоласида турнир мухлисларнинг ишончини йўқотаётганини таъкидлади.

"Жаҳон чемпионати сотилмоқда. Бу футболни унинг ҳаққонийлигидан маҳрум қиляпти. Натижада мухлислар хавотир ҳис қилишмоқда. Улар учун ФИФАни турнирнинг ўзидан ажратиш тобора қийинлашиб бормоқда", — деб ёзади Лам.

"ФИФА реал талаб ҳақида ҳалол маълумотларни тақдим этмасликда ва вазиятдан даромадларни максимал даражада ошириш учун фойдаланишда айбланмоқда", — дея қўшимча қилди германиялик собиқ футболчи.

Бундан ташқари, у Жаҳон чемпионатларини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғоясини ҳам танқид остига олди.

"Турнир келажакда узоқ муддатли мерос қолдириши учун унга тайёргарлик кўриш ва якунлангандан кейин тикланиш даври керак", — дея таъкидлади Лам.

Жорий турнир 19 июлга қадар давом этади. Мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилмоқда.

Киритилди: 18:38, 25.06.2026.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик