Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Палмер Англия терма жамоасидан четда қолгани ҳақида: "Ўзгартириб бўлмайдиган қарор туфайли қайғурмоқчи эмасман"

Баҳо:
+ | -

"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати — 2026 учун қайдномасидан жой олмагани борасида илк бор оммавий равишда фикр билдирди. Футболчи ҳозирда мавсумлараро танаффусни Испаниянинг Ибица оролида ўтказмоқда.

"Бу ёзда яхшилаб дам олмоқчиман. Сўнгги 3-4 йил ичида илк бор куч йиғиб, тикланиб олмоқчиман ва кейин ўзим яхши кўрган ишга қайтаман", — деди Палмер "i-d.co" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчи Гарри Магуайр, Фил Фоден ва Трент Александер-Арнольд каби бир қатор бошқа машҳур ўйинчилар қатори Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилмаган эди.

"Бу мавсум фаолиятимдаги энг яхшиси бўлмади, аммо бу энди ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Мен ўзгартириб бўлмайдиган қарор туфайли куйиб-пишмоқчи эмасман ва жамоага муваффақият тилайман", — дея таъкидлади у.

Шунингдек, футболчи агар дам олиш жадвали йўл қўйса, Англия терма жамоасининг учрашувларини кузатиб бориш ниятида эканлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 19:04, 25.06.2026.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик