Туркия терма жамоаси юлдузи Арда Гюлер жаҳон чемпионати – 2026дан чиқиб кетганидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Жамоа уч очко билан ўз гуруҳида сўнгги ўринни олди.
«Мен ёмон турнир ўтказдим. Терма жамоадан ҳеч ким яхши футбол кўрсата олмади. Бизни танқид қилаётганлар ҳақ. Жамоа ёмон ўйнади ва мундиалдан чиқиб кетди. Умид қиламизки, келгусида бундай хатоларга йўл қўймаймиз», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини ижтимоий тармоқларда «The Touchline» нашри етказади.
Нуфузли турнирдаги сўнгги ўйинда Туркия терма жамоаси АҚШни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Гюлер голлардан бирига муаллифлик қилди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.













