Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими?

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонининг 39 ёшли ҳужумчи Лионель Месси борасидаги режалари ҳақида маълумот пайдо бўлди.

28 июнь куни аргентиналиклар гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Иорданияга қарши ўтказишади. Қайд этиш лозимки, Скалони шогирдлари дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозониб, плей-офф босқичи йўлланмасини нақд қилиб бўлишган.

Журналист Гастон Эдулнинг хабар беришича, Скалони таркибда жиддий ротация амалга оширмоқчи. Мессига ўйин вақти берилиши, аммо у майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилмаслиги таъкидланмоқда.

Аввалги турларда Аргентина Жазоирни тор-мор этган (3:0) ва Австрияни мағлуб этганди (2:0). Жамоанинг барча бешта голига Лионель Месси муаллифлик қилган.

Иордания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс 28 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:39, 26.06.2026.
Ўқилди: 2876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик