Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ёзда дарвозабонлар Андре Онана ва Алтай Байиндирнинг жамоани тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, «қизил иблислар»нинг ёшлар жамоасини катта эҳтимол билан голкипер Радек Витек ҳам тарк этади. Манкунианликлар уларнинг ўрнига ўринбосар изламоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, кўрсатиб ўтилган футболчилар ўрнига «Манчестер Юнайтед» 33 ёшли дарвозабон Сэм Жонстон («Вулверхэмптон»), 35 ёшли Карл Дарлоу («Лидс») ёки 30 ёшли Ангус Ганнни («Ноттингем Форест»ни тарк этмоқда) сотиб олиши мумкин.

Ҳозирги вақтда жамоанинг асосий голкипери Сенне Ламменс ҳисобланади. Якунланган мавсумда бельгиялик посбон барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг саккизтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 21:26, 26.06.2026.
Ўқилди: 3422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик