Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Усмон Дембеле Франция терма жамоасининг Норвегия устидан қозонилган ғалабаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Норвегия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида гапирди. Ҳужумчи учта гол уриб, учрашувнинг энг яхши футболчисига айланди.

«Бу мен учун ноёб ва муҳим лаҳза. Менимча, Сенегал ва Шимолий Ирландияга қарши ўйинларда жамоа ўйинига кўпроқ таъсир ўтказгандим. Энг муҳими — диққатни сақлаб қолиш. Олдинда муҳим баҳслар кутиб турибди. Ўзимни ҳам майдонда, ҳам жамоада аъло даражада ҳис қиляпман. Жамоа ҳақида ўйлаш керак. Норвегия майдонга таркибда катта ўзгаришлар билан тушди. Биз ғалаба қозонишимиз ва бор эътиборимизни қаратган ҳолда қолишимиз зарур. Энг муҳими ҳали олдинда. Бўшашиш мумкин эмас.

Биз диққатимизни жамлаганмиз. Бу гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун муҳим ўйин эди. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Диққатли бўламиз, чунки олдинда турган ўйинлар ҳам жуда муҳим. Ўзаро мулоқот зарур. Бизда майдонда ҳам, захира ўриндиғида ҳам сифатли футболчилар бор. Мулоқот орқали бир-биримизни яхшироқ тушунмоқдамиз. Шу руҳда давом этиш керак», — деди Дембеле M6 эфирида.

Киритилди: 05:47, 27.06.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик