Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Конго ДР бош мураббийи: «Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишга тўғри келади»

Баҳо:
+ | -

Конго ДР терма жамоаси бош мураббийи Себастьен Дезабр ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашув олдидан расмий матбуот анжуманида иштирок этди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг жамоаси Португалия ва Колумбияга қарши иккита қийин ўйин ўтказган, аммо ҳали ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолган.

— Биз Португалия ва Колумбия каби кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Икки учрашувдан кейин ҳисобимизда бир очко бор ва энди вазият биз учун аниқ. Учинчи ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Гуруҳдан чиқиш учун биз албатта ғалаба қозонишимиз керак. Бунинг учун эса, табиийки, таваккал қилишга тўғри келади, — деди Дезабр.

Конго ДР бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини муносиб тарзда қўлга киритган ва аниқ ўйин тузилишига эга.

— Эртага биз жуда яхши ташкиллаштирилган Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаймиз. Бу жамоа жаҳон чемпионатига бекордан-бекор йўлланма олмаган. Бизни қийин ўйин кутмоқда ва ғалаба қозониш йўлини ўзимиз топишимиз керак, — деди мутахассис.

Дезабрнинг таъкидлашича, бўлажак учрашувда унинг шогирдлари ўз имкониятларини тўлиқ ишга солишлари лозим.

— Биз ҳам, Ўзбекистон ҳам ушбу жаҳон чемпионатидаги энг юқори рейтингли жамоалар қаторига кирмаймиз. Шунинг учун бундай даражада муносиб ўйин кўрсатиш учун жисмоний, тактик ва техник имкониятларимизни юз фоиз ишга солишимиз шарт. Бизда ҳужум салоҳияти ва фаолияти давомида мунтазам гол уриб келган футболчилар бор. Эртага улар ўз сўзини айтиши керак, — деди бош мураббий.

Дезабр Ўзбекистонга қарши баҳс унинг жамоаси учун алоҳида аҳамиятга эга эканини ҳам қайд этди.

— Эртага бизнинг финалимиз бўлади. Бир ўйинда ҳаммаси ҳал бўладиган вазиятларга биз кўникиб қолганмиз. Бизнинг йўлимиз доимо оғир бўлган, аммо биз қийин вазиятлардан бир неча бор чиқиб кетганмиз. Умид қиламанки, эртага ҳам шундай бўлади ва конголикларнинг орзуси давом этади, — деди мураббий.

Сўзининг якунида Дезабр Конго ДР терма жамоаси бўлажак учрашувда нима қилиши кераклигини яхши билишини таъкидлади.

— Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз ва бунинг учун таваккал қилишимизга тўғри келишини тушунамиз. Биз хотиржамлик билан ўз ишимизни бажаряпмиз ва турнир бошиданоқ нимани қилишимиз кераклигини билардик. Умид қиламанки, эртанги ўйин биз учун омадли кечади, — дея хулоса қилди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Конго ДР учрашуви 28 июнь куни Атланта шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 04:30 да бошланади.

Манба: uznews.uz
Киритилди: 00:14, 28.06.2026.
Ўқилди: 1875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик