Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

ЖЧ-2026: Англия ва Хорватия тўғридан тўғри плей-оффга чиқди, Гана ҳам мусобақани давом эттиради

Баҳо:
+ | -

АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида давом этаётган ЖЧ—2026 мусобақасининг L гуруҳида ҳал қилувчи 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Англия терма жамоаси Панамани мағлуб этиб, гуруҳ ғолибига айланган бўлса, Хорватия ва Гана ўртасидаги баҳсда хорватлар ғалаба қозонди.

Панама — Англия

Куннинг илк ўйини АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳридаги "MetLife" стадионида Панама ҳамда Англия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва кескин курашлар остидан ўтган баҳсда Томас Тухель бошчилигидаги инглизлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 62-дақиқасида ярим ҳимоячи Жуд Беллингем Англия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Беллингемнинг узатмасидан сўнг жамоа сардори Ҳарри Кейн ўз номига гол ёздириб қўйди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.

Хорватия — Гана

Гуруҳнинг параллел кечган иккинчи учрашуви Филаделфиядаги "Lincoln Financial Field" аренасида бўлиб ўтди. Унда Хорватия ҳамда Гана терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда хорватлар 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Петар Сучич Хорватия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида Гана терма жамоаси ҳужумчиси Дерик Луккассен мувозанатни тиклади. 83-дақиқада бурчакдан Лука Модрич амалга оширган узатмани Никола Влашич боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади ва жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Жаҳон чемпионати
L гуруҳи, 3-тур
Панама - Англия - 0:2
Голлар: 0:1 — Жуд Беллингем (62), 0:2 — Ҳарри Кейн (67).

Хорватия - Гана - 2:1
Голлар: 1:0 — Петар Сучич (31), 1:1 — Дерик Луккассен (73), 2:1 — Никола Влашич (83).

Учинчи тур ўйинларидан сўнг L гуруҳида турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Англия — 7 очко;
Хорватия — 6 очко;
Гана — 4 очко;
Панама — 0 очко.

Натижаларга кўра, гуруҳда 7 очко тўплаган Англия пешқадам сифатида ҳамда 6 очко жамғарган Хорватия иккинчи ўрин эгаси сифатида тўғридан тўғри плей-офф (1/16 финал) босқичига йўлланма олди. Гана эса 4 очко билан энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторидан жой олиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди. Ўтган ўйинларда очко олишни уддалай олмаган Панама терма жамоаси сўнгги ўринда қолди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2026 регламентига кўра, ҳар бир гуруҳдан энг яхши иккита жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та терма жамоа кейинги плей-офф босқичига йўлланма олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:47, 28.06.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5713]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3897]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3344]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3224]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3128]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3002]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2888]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2587]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2361]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2082]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик