Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Конго ДРга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати К гуруҳи 3-тури доирасида Конго ДРга қарши майдонга тушди. АҚШнинг Атланта шаҳридаги “Mercedes-Benz Stadium” аренасида ўтказилган баҳсда 1:3 ҳисоби қайд этилди. Sofascore порталига кўра, Элдор Шомуродов ва Акмал Мозговой (6,9 баллдан) “оқ бўрилар” сафида энг яхши футболчилар деб топилди. Шомуродов 10-дақиқада Ўзбекистоннинг ягона голига муаллифлик қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиб футболчиларига қўйилган баҳолар:

Абдувоҳид Неъматов — 5,9 балл
Абдуқодир Ҳусанов — 5,8 балл
Рустамжон Ашурматов — 6,5 балл
Ҳожиакбар Алижонов — 6,4 балл
Достонбек Ҳамдамов — 6,5 балл
Акмал Мозговой — 6,9 балл
Отабек Шукуров — 6,7 балл
Жаҳонгир Ўрозов — 6,3 балл
Шерзод Насруллаев — 6,7 балл
Аббосбек Файзуллаев — 6,6 балл
Элдор Шомуродов — 6,9 балл

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳисобни очиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда африкаликлар фаолликни ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 68-дақиқада Ўзбекистон дарвозаси томон белгиланган пенальтини Йоан Висса аниқ амалга оширди — 1:1. Бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб, 78-дақиқада Фистон Майеле Конго ДРни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+1-дақиқа) Йоан Висса жамоасининг учинчи голни киритиб, ўз дубльини расмийлаштирди ва ўйинга узил-кесил нуқта қўйди — 1:3.

Шу тариқа, “оқ бўрилар” Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувида ҳам имкониятни бой берди. Умумий жамоавий баҳолашда Конго ДР терма жамоаси 6,86 балл, Ўзбекистон эса 6,44 баллга лойиқ кўрилди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб 8,0 балл олган Конго вакили Йоан Висса топилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:36, 28.06.2026.
Ўқилди: 1691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик