Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Гана терма жамоасида ЖЧ-2026 плей-оффидаги мақсад маълум қилинди

Баҳо:
+1 | -

Гана терма жамоаси ҳужумчиси Брэндон Томас-Асанте Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи учинчи тури доирасида Хорватия терма жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. Африкаликлар европаликларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Биз хафамиз, чунки ғалаба қозонган тақдиримизда юқорироқ ўринга даъвогарлик қилишимиз мумкин эди. Бизда имконият бўлганди, аммо ундан фойдалана олмадик. Шунга қарамай, жамоа мундиалнинг плей-офф босқичига йўл олди. Биз имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз», — дея ҳужумчининг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтирмоқда.

Гана терма жамоаси гуруҳда учинчи ўрин билан финишга эришди. 1/16 финалда африкаликларга Колумбия терма жамоаси рақиблик қилади.

Киритилди: 12:19, 28.06.2026.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик