Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 1-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Фаулер Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи номини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер ижтимоий тармоқларда аввалроқ «қизиллар» сафида тўп сурган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини қайси футболчи эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ливерпуль» кимни сотиб олиши ҳақида кўплаб миш-мишлар юрибди, аммо буларнинг орасида Пулишичнинг фамилиясини кўрмадим. Унинг ёши жуда ажойиб, Премьер-лигада ўйнаб улгурган — ажойиб футболчи. Мен айнан Кристианни таркибга қўшиб олган бўлардим — унинг босиб ўтган йўли қайсидир маънода Салоҳнинг тарихига ўхшаб кетади. Бунга нима дейсиз?» — дейилади Фаулернинг постида.

Якунланган клуб мавсумида Пулишич «Милан» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, вингер бундан аввал «Челси» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 08:43, 29.06.2026.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик