Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони шартномасини узайтиришга тайёр. 48 ёшли мутахассиснинг амалдаги меҳнат битими жорий йилнинг охирида якунига етади. Журналист Диего Монроигнинг хабар беришича, Аргентина футбол ассоциацияси бош мураббий билан янги келишув шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган — янги шартнома муддати 2031 йилгача этиб белгиланган.
Лионель Скалони 2018 йилнинг август ойидан буён Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда. Амалдаги мураббий қўл остида «альбиселесте» 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, шунингдек, жамоа икки бор Америка Кубогида зафар қучди.
Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни аргентиналиклар ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/16 финал босқичи доирасида Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 03:00 да бошланади.













