Ўтмишнинг машҳур инглиз футболчиси Майкл Оуэн Харри Кейннинг ўйини унда ҳужумчилар ҳақидаги фикрини қандай қилиб ўзгартиришга мажбур қилгани ҳақида гапириб берди.
«Ёшлигимда тўпурарлар шунчаки туғма истеъдод эгаси бўлишади, деб ўйлардим. Аммо Харрининг барча ютуқларини ҳисобга олсам, у бугунги даражадаги футболчи бўлиб туғилган, деб ўйламайман. Айнан шу сабабли ҳам мен уни ҳеч қандай иккиланишсиз тарихдаги энг буюк инглиз ҳужумчиси деб атайман», — дея Оуэннинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Экспертнинг фикрига кўра, «Бавария» форварди жисмоний эмас, балки руҳий (психологик) истеъдодга эга. Кейн туғма тезлик ёки жисмоний куч эвазига эмас, балки тинимсиз ва машаққатли меҳнати туфайли машҳур футболчига айланди.
Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида Кейн учта гол уриб, Англия терма жамоасининг «L» гуруҳида биринчи ўринни эгаллашига ёрдам берди. Олдинда инглизларни мундиалнинг 1/16 финали доирасида Конго Демократик Республикасига (Конго ДР) қарши ўйин кутмоқда.













