Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Реал» ва Флорентино Перес Венесуэладаги зилзила қурбонларига 2 миллион евро хайрия қилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва клуб президенти Флорентино Перес Венесуэлада юз берган зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун 2 миллион евро маблағ ажратади. «Реал» бу ҳақда ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

Клуб Венесуэлада содир бўлган бир қатор зилзилалардан сўнг жабр кўрганлар ва оғир аҳволда қолган оилаларга ёрдам сифатида 1 миллион евро ўтказиб беради. Худди шунча миқдордаги маблағни (1 миллион евро) президент Флорентино Перес ўз ҳисобидан шахсан хайрия қилади. Шунингдек, «Реал» жамғармаси Қизил Хоч жамияти билан ҳамкорликда жабрланганлар учун маблағ йиғиш кампаниясини йўлга қўйди.

«Биз «Реал» клуби сифатида ушбу жуда мураккаб даврда Венесуэла халқига ўзимизнинг бутун қўллаб-қувватлашимиз, меҳримиз ва бирдамлигимизни изҳор этмоқчимиз», — дейилади клубнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Киритилди: 23:33, 29.06.2026.
Ўқилди: 925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик