Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Нагельсманн: «Германия энди юқори савияли терма жамоа эмас»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси плей-оффнинг илк босқичида Парагвай миллий терма жамоасига имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026даги иштирокини якунлади. «Бундестим» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн мазкур муваффақиятсизлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«1/16 финалда мусобақадан чиқиб кетиш — биз учун қабул қилиб бўлмас натижа. Германия кетма-кет учинчи марта турнирнинг эрта босқичида курашни тарк этмоқда, бундан кейин бизни энди юқори савияли терма жамоа эмас, деб айтса бўлади. Ҳамманинг ҳафсаласи жуда пир бўлди», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Германия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги 11 метрлик пенальтилар сериясида «бундестим» 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетди.

Киритилди: 12:25, 30.06.2026.
Ўқилди: 1137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик