Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

АҚШ расмийси Эроннинг Жаҳон чемпионатини тарк этганидан хурсандлигини яширмади

Баҳо:
+ | -

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Марквейн Маллин Эрон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 мусобақасидан чиқиб кетганидан ниҳоятда хурсанд бўлганини маълум қилди.

“Улар мусобақадан чиқиб кетгани ва бошқа қайтмаслигидан хурсандман. Биз уларнинг визаларини бекор қилиб, АҚШ ҳудудини тарк этишлари мумкинлигини айтганимизда жуда бахтиёр эдим. Қувончдан, ҳатто бир-иккита қўшиқ куйлаган ёки рақсга тушган бўлишим ҳам мумкин”, дея Маллиннинг сўзларини келтирмоқда The Athletic нашри.

Шунингдек, Маллин Эрон жамоасининг ўз ватанига қайтаётганидан жуда мамнун эканини қўшимча қилди:

“Чунки турнир давомида хавфсизлик нуқтаи назаридан биз айнан улар билан бўлгандек кўп шуғулланишимизга тўғри келган бошқа бирорта жамоа бўлмади”.

Маълумот ўрнида, Эрон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 3 та ўйинда 3 очко жамғариб, "G" гуруҳида учинчи ўринни банд этди ва турнирнинг плей-офф босқичига чиқа олмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:33, 30.06.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик