Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Каземиро: «Бу — Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир бўлган таркиб»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Япония устидан қозонилган иродали ғалабадан (2:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Жамоамизнинг энг бош устунлиги — бу бизнинг руҳиятимиз бўлди. Биз ҳужумда рақибга тинимсиз босим ўтказиб турдик. Жаҳон чемпионатида захирадан майдонга тушадиган футболчиларни қадрлаш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бугун Эндрик захирадан қўшилиб жуда яхши ўйнади, Мартинелли — яна бир ажойиб футболчи, Райан эса Рафиньянинг ўрнини муносиб тарзда тўлдирмоқда. Мана шу бизнинг руҳиятимиз ва бу — Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир бўлган таркиб», — дея Каземиронинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

ЖЧ-2026нинг 1/8 финалида Бразилия терма жамоаси 5 июль куни Кот-д’Ивуар – Норвегия баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:23, 30.06.2026.
Ўқилди: 500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик