Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Диоманде «РБ Лейпциг»ни тарк этиш истагини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Кот-д'Ивуар терма жамоаси вингери Ян Диоманде Германия клубининг уни таркибда сақлаб қолиш нияти ҳақидаги сўнгги баёнотларига қарамай, шу ёзда «РБ Лейпциг»дан кетишни кутаётганини маълум қилди.

Жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасидаги Норвегияга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 19 ёшли футболчи бор эътиборини миллий терма жамоадаги иштирокига қаратганини, бироқ турнир якунлангач, клубини ўзгартиришдан умид қилаётганини тан олди.

«Менинг орзум — ўз ватаним шарафини ҳимоя қилиш ва у билан бирга тарихга кириш. Мен миш-мишларни кузатмаяпман, лекин жамоадан кетишимни кутяпман. Менда бошқа барча масалалар билан шуғулланадиган агент бор. Ҳозир мен учун энг муҳими — Жаҳон чемпионати», — деди Диоманде.

Сўнгги кунларда Диоманденинг «Пари Сен-Жермен» клубига ўтиши борасидаги хабарлар фаоллашди. Шунингдек, ивуарлик иқтидор эгасига Мадриднинг «Реал» ва «Ливерпуль» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Якунланган мавсумда Диоманде «РБ Лейпциг» сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:40, 30.06.2026.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик